Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2022
4718
2 дақиқада ўқилади

«Асакабанк» АЖ ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади

Фото: Асакабанк

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги 5992-сонли «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида келишув имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда «Асакабанк» АЖ ўз фаолиятини трансформациялаштириш ва хусусийлаштириш борасида фаол иш олиб бормоқда.

«Асакабанк» АЖ ва унинг акциядорлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган шартноманинг асосий шартлари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • Индивидуал тиклаш режаларига мувофиқ самарасиз кредитларни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни жадал амалга ошириш; нотижорат кредитлар портфелини оширишга йўл қўйилмаслик;
  • Институционал трансформация чораларини амалга ошириш орқали банкни тижоратлаштириш;
  • «Асакабанк» АЖга шартнома имзоланган кундан бошлаб бутун фаолият даври мобайнида жаҳон илғор тажрибалари асосида қарор қабул қилишда тўлиқ автономия бериш;
  • Кузатув Кенгаши ва тегишли қўмиталарнинг самарали ишлашини таъминлаш учун корпоратив бошқарув ислоҳотларини амалга ошириш;
  • ЕТТБнинг экологик ва ижтимоий сиёсатига мос келмайдиган Банк кредитларини молиялаштиришни тўхтатиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Шартнома шартларининг бажарилиши ва кутилаётганидек ЕТТБнинг акциядорлар қаторига кириши, шубҳасиз, банкка илғор халқаро тажрибага эга, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, банк фаолиятига энг олди жаҳон амалиётини жорий этиш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, жаҳон молия бозорларига чиқиш имконини беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид