2022 йил 28 июль санасида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилотида мазкур мактабгача таълим ташкилотиша қатнамайдиган, 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан биргаликда боғчага келган. 

Вазирлик маълумотида айтилишича, тайёрлов гуруҳи тарбиячиси С.Ж. С.Х. ҳамда А.Х.нинг онасининг илтимосига кўра қонунга зид равишда С.Х.ни ҳам олиб қолган.

Тушлик пайтида опа-сингил С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиқишган. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда, синглиси ташқаридан ҳожатхона эшигини очиб-ёпиб ўйнаган. Оқибатда, ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган. 

Воқеадан хабар топган ташкилот ҳамшираси тезда биринчи ёрдам кўрсатган. Бироқ, С.Х.нинг жароҳати чуқурлиги сабаб, кўп қон йўқотиш натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб бормоқда.