Ўзбекистон | 16:54 / 29.07.2022
4873
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида аҳолига ажратилган унни сотиб юборган шахслар аниқланди

Ангрен шаҳрида аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган сохта тадбиркорлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, фуқаролар М.А. ва Т.Б. сохта тадбиркорлик билан шуғулланиб, Т. исмли шахснинг номига “Q.S.” ва “K.A.” МЧЖни ташкил этишиб, ушбу МЧЖларга давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 369 млн сўмлик жами 148 тонна ун маҳсулотини белгиланган дислокацияга асосан тўғридан тўғри арзонлаштирилган нархларда сотилишини таъминламасдан, бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 179-моддаси (сохта тадбиркорлик), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид