11:14 / 01.08.2022
5669

Истеъмол нархи индекси ўсиш даражаси йиллик ҳисобда 12,3 фоизга етди

Июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,1 фоизга пасайган.

Фото: Shutterstock

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,1 фоизга пасайган. 

Қўмита эълон қилган хабарда айтилишича, йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 12,3 фоизга етди. 

2022 йилнинг июль ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни ноозиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 0,9 фоизга ошди.

Қайд этилишича, шу даврда аҳолига пулли хизматлар 0,3 фоизга ошди.

2022 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари 1 фоизга арзонлашган.

Top