Самарқандда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилиши тўғрисида ҳужжат имзоланиши режалаштирилган
Тошкентда уч мамлакат ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалаларига масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирокидаги «Ўзбекистон - Озарбойжон - Туркия» уч томонлама биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Дунё».
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазифасини бажарувчи Владимир Норов қуйидагиларни қайд этди:
- Боку – Тбилиси – Карс темирйўли транзит салоҳиятидан фойдаланиш Ўзбекистон учун катта аҳамиятга эга, - деди у. - Бугун биз Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон темирйўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқдамиз.
Билдирилишича, ШҲТ давлат раҳбарларининг шу йил 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида тегишли уч томонлама ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.
“Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон” темирйўл йўлагининг Транскавказ йўлаги билан боғланиши мамлакатлар ўртасида ягона транспорт тармоғини яратади ва Хитойдан Европага савдо географиясини кенгайтиради.
Таъкидланишича, шу боисдан Ўзбекистон Осиёдан Европага энг қисқа қуруқлик йўлини таъминлаши мумкин бўлган Зангезур йўлагининг тикланишидан манфаатдор.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024