Ўзбекистонда Mobile ID тизими синов тартибида ишга туширилди
«Электрон ҳукумат» тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Mobile ID (мобил телефон орқали) синов тартибида ишга тушди.
«Ягона портал» хабарига кўра, энди ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланиши мумкин.
Фақат бунинг учун смартфонга my.gov.uz мобил иловаси юклаб олинган бўлиши керак.
Фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Mobile ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.
Мавзуга оид
09:14 / 25.06.2024
Тошкентда иситиш тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилмоқда
15:50 / 24.01.2024
Ишга қабул қилинганда дастлабки синов кимларга белгиланмаслиги айтилди
15:40 / 18.11.2023
Айрим шахсларга ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди
07:59 / 13.09.2023