Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ Ўзбекистондаги конституциявий референдумни кузатиш бўйича миссия юборишни тавсия этди
ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ Ўзбекистонда ўтказиладиган конституциявий референдумни кузатиш бўйича миссия юборишни тавсия этмоқда.
Жорий йил 19-21 июль кунлари Ўзбекистонда бўлган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) оралиқ ҳисоботни эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Баҳолаш асосида ЭБМ ДИИҲБ бўлажак референдумни кузатиш бўйича фаолиятини ташкил қилиши керакми, деган саволни ўртага ташлаган ҳамда агар бунга зарурат бўлса, қайси фаолият тури аниқланган эҳтиёжларга мос келишини тавсия қилган.
Миссия вакиллари конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси икки марта узайтирилиб, 1 август куни якунланганини қайд этган. Умумхалқ муҳокамаси тугагач, конституциявий комиссия қонун лойиҳасини якунлаши ҳамда парламент палаталарига тасдиқлаш учун янги матнни тақдим этиши, шундан сўнг референдум санаси белгиланиши таъкидланган.
Конституциявий референдум натижалари мажбурийдир. Референдум ҳақиқий ҳисобланиши учун унда сайловчилар 50 фоизи иштирок этиши керак. Улар ярмидан кўпи ўзгартишларни маъқуллаб овоз берган тақдирда қонун лойиҳаси тасдиқланади. Сайловчилардан конституциявий тузатишлар тўлиқ жамланмаси бўйича “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб бериш сўралади.
Референдумлар 1992 йилда қабул қилинган конституция, 1991 йилги “Референдум тўғрисида”ги қонун ва 2019 йилги Сайлов кодекси билан тартибга солинади. “Референдум тўғрисида”ги қонунга охирги марта 2022 йил март ва июнь ойларида ўзгартишлар киритилган бўлиб, улар, асосан, 2019 ва 2021 йилларда Сайлов кодексига киритилган ўзгартишларни, референдумда низоларни ҳал қилиш жараёни самарадорлигини ошириш, қуйи комиссиялар аъзолари бетарафлик талабини жорий этиш, чет элда овоз бериш тартиби, қатор техник тузатишларни акс эттирган.
ДИИҲБ ЭБМ суҳбатдошлари референдум жараёнини мустақил равишда кузатиш лозимлигини ва бу борада ДИИҲБ мониторинг фаолияти зарурлигини таъкидлагани билдирилган. Улар жараён минтақавий жиҳатларини, меъёрий-ҳуқуқий базага риоя қилиш, референдум маъмурияти томонидан референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, референдумни ОАВда ёритиш масалаларини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли кузатув миссиясини юбориш зарурлигини таъкидлаган.
ДИИҲБ ЭБМ конституциявий референдумни кузатиш учун Чекланган кузатув миссиясини (LROM) юборишни тавсия қилди. ДИИҲБ ЭБМ асосий экспертлар гуруҳига қўшимча равишда бутун мамлакат бўйлаб референдум жараёнини кузатиш учун ЕХҲТ иштирокчи давлатларидан 14 нафар узоқ муддатли кузатувчиларни жўнатишни тавсия қилди.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
09:30 / 16.03.2026