Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бир тонна қора металл нархи 600 доллар бўлса, мураккаб қотишмалар баҳоси 10 мингдан ошади” – президент ишлаб чиқаришда илм аҳамияти ҳақида
Бугун, 12 август куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрди. Металлургия соҳаси вакиллари билан учрашган давлат раҳбари соҳада инновацияни кенгроқ қўллаш зарурлиги ҳақида таъкидлади.
“Жаҳондаги вазиятни кўряпсиз, логистика мураккаблашяпти. Хориждан маҳсулот келтириш нафақат қийинлашди ва муддати чўзилди, балки қимматлашди. Ўзбекистонда эса металлга бўлган талаб кун сайин ошиб боряпти. Яқин йилларда 7 мингдан зиёд уй-жой қуришни режалаштирганмиз.
Соҳада темир ва темир маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,8 баробар ўсиб, 2 миллион тоннадан кўпайди. Келгусида эса, бугун биз танишган Қуюв прокат мажмуасида йилига яна 1 миллион тонна пўлат листлари ишлаб чиқарилади. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, комбинат қувватлари 2 бараварга ошади. Яъни, кўз олдимизда, мамлакатимизнинг юқори технологияларга асосланган янги тармоғи – замонавий қора металлургия саноати бунёд этилмоқда.
Соҳада илмнинг, инновациянинг аҳамияти беқиёс. Жаҳон бозорида бир тонна қора металл нархи 600 доллар бўлса, қўшимча қиймат жалб қилиб, чуқур қайта ишланган мураккаб қотишмалар баҳоси 10 минг доллардан ошади”, – деди давлат раҳбари йиғилганларга.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024