Машҳурлар эътирофи

Гарри Каспаров. Фото: Facebook/Garry Kasparov

Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони, бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётган россиялик гроссмейстер Гарри Каспаров ўзбекистонларнинг шахмат олимпиадасидаги иштирокини юксак баҳолади:

«Ўзбекистон жамоасини Ченнайда бўлиб ўтган шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклайман. Энг ёш таркиб билан рейтинг етакчиларини, мусобақа мезбонларининг кучли жамоаларини, анъанавий фаворитларни ортда қолдириб ғолиб бўлиш бу – ақл бовар қилмас натижа».

Тим Торлот. Фото: Twitter/ Tim Torlot

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот ҳам ҳамюртларимизни улкан ғалаба билан қутлаган.

«Мот! Орзулар жамоаси бўлган Ўзбекистонга табрикларим. Ўзбекистон жамоаси шахмат олимпиадасида бирорта матчни бой бермай ўз тарихидаги илк олтин медални қўлга киритди. Бу – ажойиб натижа».

Жонатан Роусон. Фото: Flickr/ Brendan O'Gorman

Шотландиялик гроссмейстер Жонатан Роусон эришилган муваффақият билан табрикларкан, Ўзбекистон шахматнинг асл ватани бўлиши мумкинлигига ишора қилган.

«Ўзбекистонга табрикларим! Икки мамлакат чегарасини ҳатлаб ўтмасдан денгизга чиқа олмайдиган давлат учун ёмон натижа эмас.