Қизил денгизда Саудия Арабистони ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг қўшма машғулотлари бошланди.
SPA агентлигининг хабар беришича, машғулотлар Қизил денгиз соҳилидаги Йанбу шаҳрида бошланган.
«Буюк қаҳр» деб номланган ҳарбий машғулотлар бир ой давом этади.
Машғулотлардан асосий мақсад қўшма ҳарбий режаларни амалга оширида томонлар ўртасида оператив тажриба алмашишдир.
2021 йил октябрда Саудия Арабистони ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 10 кунлик қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказганди.











