Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент дaвлaт aгрaр университети Сaмaрқaнд филиaлидa aгробиотехнологиялaр ўқув вa илмий лaборaториясини тaшкил этиш тўғрисидa”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида агробиотехнологиялар ўқув ва илмий лабораторияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Белгиланишича, лаборатория Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали ҳудудида ташкил этилиб, барча ўқув ва илмий фаолиятлар олиб бориши учун хизмат қилади.
Қуйидагилар лаборатория асосий вазифалари этиб белгиланади:
- лалмикорлик минтақалари (тоғолди ва тоғли) кесимида тупроқ балл бонитети унумдорлигини (NPK, гумус миқдори) аниқлаш ва картограммасини тузиш;
- лалми ерлардан самарали фойдаланиш, лалми ерлар тупроқ таҳлилини тўғри ташкил қилиш ҳамда таҳлил натижасига кўра шу тупроқларда яхши ўсадиган экин навларини танлаш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- лалмикор минтақаларда қурғоқчиликка, иссиқликка ва табиат ноқулай омилларига чидамли ноанъанавий (хантал, камилина, африка қуноғи, артишок ва бошқалар), доривор (наматак, қорағат, бозилбон, валерина, заъфарон, коврак ва бошқалар) ва озиқ-овқат экинлари устида илмий тадқиқотлар олиб борилиб, шу минтақага мосларини танлаб олиш;
- лалмикорликка мос ўсимликлар (экинлар) танлаб олингандан сўнг улар агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар бериш;
- лаборатория қошида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро (Organic, Global G.A.P., Food) стандартлар бўйича таҳлилларни ўтказиш ва сертификатлаш ишларини олиб бориш;
- малакали кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида фан дастурларига соҳага оид инновацион ва замонавий технологияларни тўғрисидаги билимларни киритиш ҳамда татбиқ этишда лаборатория ишларини тўғри ташкил қилиш;
- лаборатория ишларида етарли билим ва кўникмалар ҳосил қилиши учун филиал профессор-ўқитувчилари малакасини хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш;
- соҳага оид замонавий билимларни кенг оммага етказиш ва қабул қилиб олиш мақсадида лабораторияда олиб бориладиган ишлар юзасидан илмий-тадқиқот институтлари билан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамкорлигида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш ҳамда улар натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;












