Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзимнинг дардим майли, синглимнинг азобларига чидолмайман” – бир оилада икки бемор
Сурхондарёлик ака-сингил Ўрол ва Райҳона Абдураҳмоновалар узоқ йиллардан бери бир хил дард – буйрак етишмовчилиги билан оғриб келишади. Уларни қутқаришнинг ягона йўли буйрак кўчириш операцияси ҳисобланади. Аммо ночор оиланинг бунга маблағи йўқ.
“Ўзим оддий қурувчиман. Топганим рўзғорга аранг етади, операция тўлови тугул дори дармонларига ҳам етказа олмайман. Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин экан” – дейди ота изтироб билан.
“Фарзандларимсиз ҳаётимни тасаввур қила олмайман. Бир эмас, иккиси оғир касалликка чалинса қийин бўларкан. Қизим Зулфия 14 ёшда, тенгдошларидан орқада қолиб кетди, мактабга бормайди. Ўғлим Ўрол 26 ёшда, уйланган, фарзанди ҳам бор. Икковиям доимий гемодиализ билан жон сақлаб туришибди. Бирига дадаси, бирига аммаси донор бўлишга тайёр. Мен жонимни ҳам берардим, лекин буйрагим буларга тўғри келмади. Болаларим чекаётган азобларни кўриб ҳеч жойга сиғмай кетаман. Қўли калталик қурсин” – йиғлайди онаизор.
Бемор Ўрол Абдураҳмоновнинг кўз ёшлари эса ҳар қандай инсоннинг қалбини титратади:
“Аллоҳнинг синови экан бу. Мен тенгилар ишлаб, ота-онасининг хизматини қилиб юрибди. Мен эса касаллигим билан уларга ташвиш бўляпман. Ўзимнинг оғриқларим майли эди, синглимнинг азобланганига чидай олмайман. Бечора кечалари ухлолмай ўтириб чиқади. Жон жигарингнинг қийналгани олдида ўзингнинг муаммонг ҳам кўринмай қоларкан” – дейди ака.
Азизлар! Бу оиланинг бошига тушган синов жуда мураккаблиги туфайли юртдошларимиздан ёрдам кутишмоқда. Кўпнинг кўмаги билан улар дарддан фориғ бўлишлари ва бутун умр дуо қилиб ўтишлари мумкин.
Зарур маълумотлар:
ЎзКард, Ўрол Абдураҳмонов: 8600 0610 2590 6420
Ҳумо, онаси Зулфия Абдураҳмонова: 9860 0825 4814 5703
Оила манзили: Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, Маданият маҳалласи, Қўрғон кўчаси 66-уй.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025