16 август куни Қрим шимолидаги ўқ-дорилар сақланган омборда давомли портлашлар содир бўлди. Электростанция, темирйўл, шунингдек, аҳоли турар жойлари ҳам шикастланган. Россия мудофаа вазирлиги украинлар томонидан диверсия уюштирилганини маълум қилди, Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк эса бундай «диверсия»лар сони ошишда давом этишини айтди. Украинада мактаб дастуридан рус тили ва рус адабиёти чиқариб ташланди, тарих бўйича курсларга эса «рашизм» атамаси қўшилди. Финландия сентябрдан россияликлар учун туристик визалар беришни ўн бараварга камайтирмоқчи. Латвиядаги ҳукмрон коалиция россияликлар учун берилган резидентлик карталари айрим ҳолатлардагина узайтириб берилиши бўйича келишиб олди.

Қуйида 16 август куни, урушнинг 174-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Куннинг асосий воқеаси. Қримда ёнган ҳарбий омборхоналар

Майское аҳоли пункти (Қримнинг Жанкой райони)даги ҳарбий омборлар ҳудудида ёнғин тутуни. Портлашлар тонгги соат олтида бошланган ва бир неча соат давом этган
Сергей Мальгавко / ТАСС
Россия ҳарбийлари, полициячилар, ФВВ ходимлари Азовское посёлкасида (у Майскоега ёндош жойлашган). Шу куни, 16 августда, Жанкойда трансформатор нимстанцияси ҳам ёниб кетди. Фото: Сергей Мальгавко / ТАСС
Азовское посёлкасида автобус орқали эвакуация қилинаётган болалар. Маҳаллий расмийлар ҳарбий омборлардаги портлашлардан кейин аҳолини хавфсиз жойга кўчиришга қарор қилган. Қрим раҳбари Сергей Аксеновнинг сўзларига кўра, атрофдаги беш километрлик ҳудудида яшовчи одамлар қўшни қишлоқлардаги мактабларга жойлаштирилган. Жами уч минг киши эвакуация қилинган. Фото: Сергей Мальгавко / ТАСС

 Донбасс шимоли

Донбасс, Удачное станцияси. Ғарбий Украинага кетаётган эвакуация поездидан қараётган қизалоқ. Украина ҳукумати июл ойида Донецк областидан мажбурий эвакуация бошланишини эълон