Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олхўри экспорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда қарийб 23,3 минг тоннага ошган.
2022 йил 7 ойи давомида Ўзбекистон энг кўп олхўри экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қиляпти – 22,8 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича:
- Россия – 13,8 минг тонна;
- Қирғизистон – 1,5 минг тонна;
- Беларусь – 98,6 тонна;
- Мўғулистон – 19,8 тонна.











