Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уммонда Ўзбекистон савдо майдончасини очиш режалаштирилмоқда
Масқат шаҳрида Уммон савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Масқатдаги элчихонаси томонидан Уммон Савдо-саноат палатаси ижрочи директори Ал-Фазал ал-Ҳинаий билан учрашув уюштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ал-Фазал ал-Ҳинаий мамлакат кенг иқтисодий имкониятларини инобатга олган ҳолда Уммон ишбилармон доиралари вакиллари эътиборини Ўзбекистонга қаратиш борасида кўмак кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.
Ал-Ҳинаий Ўзбекистон товар-хомашё биржаси билан ҳамкорлик ўрнатиш ва мамлакат савдо майдончасини очиш нафақат Уммон билан, балки қўшни Форс кўрфази ва Ғарбий Африка давлатлари билан ҳам савдо-сотиқ муносабатларини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Ҳамкорлик дастлабки қадами сифатида икки мамлакат мутахассислари иштирокида онлайн мулоқот ўтказиш ҳамда Уммонда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
09:02 / 12.03.2026
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
08:00 / 20.02.2026