20 августда бакалавриатга кириш имтиҳонлари якунланди. Мандат 27 августда эълон қилиниши кутилмоқда. Унгача эса барча талабгорлар кирган ёки кирмаганликларини натижаларига қараб, тахмин қилаётган бўлиши табиий.
Хўш, бу жараёнда минимал ўтиш балли қанчалик рол ўйнайди, унинг супер-контрактга таъсири борми? Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз каналида шу ҳақда маълумот берди.
Минимал ўтиш балли қанчалик муҳим?
Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери ОТМга киришдаги минимал ўтиш балли максимал баллнинг маълум фоизлардаги қисми билан баҳоланади. Ҳозирда:
- давлат грантининг минимал ўтиш балли 68,0 балл (яъни энг юқори ўтиш балли 189,0 нинг 36 фоизи);
- тўлов-контрактнинг минимал ўтиш балли 56,7 балл (яъни энг юқори ўтиш балли 189,0 нинг 30 фоизи) этиб белгиланган.
Ҳар йили тест синовларида минимум балл чегараси қўйилади. Бу билан абитуриентлар билими орқали нафақат бошқа талабгорлар билан, балки ўзи билан ҳам курашишига тўғри келади. Яъни абитуриент талабаликка тавсия этилиши учун 2 та шартни бажариши керак:
- Натижаларни минимум ўтиш баллидан ошириши;
- топширган йўналиши доирасидаги қабул квотага кириши лозим.
Дейлик, абитуриент 56,7 эмас, 56 балл йиғган, аммо у 100 та квоталик йўналишда 95-бўлиб турибди. Бир олиб қараганда, абитуриент ўқишга кирдим деб ўйлайди, бироқ минимум балл тўпламагани учун у талабаликка тавсия этилмайди.
Бу ҳол давлат гранти билан ҳам худди шундай кечади. Яъни квотада жой бўла туриб, абитуриент юқори ўринда турган бўлса, лекин унинг йиғган балли 68 дан паст бўлса, бу вазиятда у давлат грантига тавсия этилмайди.
Умуман олганда, минимум ўтиш балли абитуриентнинг талаба бўлиш ёки бўлмаслигини, қолаверса, давлат бюджетида ўқиши ёки ўқимаслигини ҳал қилади.
Минимал ўтиш балли супер-контрактга таъсир қиладими?
Табақалашган тўлов-контракт (халқ тилида “супер-контракт”)нинг 3 хил даражаси бор.
1. Агарда абитуриентга ОТМга кириши учун 4 баллгача етмаган бўлса,













