Ўзбекистон | 16:47 / 23.08.2022
8022
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Озарбойжон президентлари эришилган келишувларни амалга оширишда сезиларли ютуқларни қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. 

Жорий йил июнь ойида ўтказилган олий даражадаги учрашувлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишдаги ютуқлар қайд этилди.

Давлат раҳбарлари амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш лозим эканини таъкидлади. Келгуси кузда икки мамлакат ҳудудлари форуми ва саноат салоҳияти кўргазмасини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак кўп томонлама учрашувлар, шу жумладан Самарқанд шаҳридаги Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари режаси ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Мавзуга оид