Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания парламенти энергияни тежаш бўйича режани тасдиқлади
Испанияда энергия тежаш чоралари мамлакатда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Парламент қонун лойиҳасини овозларнинг деярли тенг тақсимланиши билан маъқуллади.
Испания парламенти 25 август, пайшанба куни мамлакатда аввалроқ муҳокамаларга сабаб бўлган «Тежамкорлик ва энергияни бошқариш бўйича долзарб режа»ни тасдиқлади. Қироллик фармонига кўра, энергия тежаш бўйича чора-тадбирлар 10 августдан бошлаб ишлай бошлади, бироқ уларни амалга оширишни давом эттириш учун ҳужжат парламент томонидан тасдиқланиши керак эди.
Натижада 187 нафар депутат режани ёқлаб, 161 нафари қарши овоз берди. Янги чора-тадбирларга қарши чиққан ҳудудларнинг норозилигини инобатга олиб, ҳукумат бироз ён босди. Шу тариқа, қонун лойиҳаси чора-тадбирлар тўпламига ўзгартиришлар киритиш имкониятини назарда тутади.
Ушбу чора-тадбирлар маъмурий бинолар, вокзаллар, аэропортлар, барлар, ресторанлар, меҳмонхоналар, савдо, маданият ва кўнгилочар муассасаларга тегишли. Уларда белгиланишича, ёзда барча санаб ўтилган муассасаларда ҳавони 27 даражадан, меҳмонхоналарда 25 даражадан пастроқ совитиш мумкин эмас. Шаҳарларда архитектура ёдгорликларини тунги ёритиш тақиқланади. Ушбу талабларга риоя қилмаганлик учун 60 минг евродан 100 миллион еврогача жарима кўзда тутилган.
2023 йилнинг ноябригача ҳисобланган режа «Испанияга Украинадаги можаро натижасида юзага келган энергия билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича Европа иттифоқи ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бажаришга имкон беради», — деди бош вазир ўринбосари Тереза Рибера. Шу тариқа Испания энергия сарфини 7 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
10:26 / 27.12.2025