Қўмита хабарига кўра, тўланган кешбэклар миқдори 330 миллиард сўмдан ошди.
Қайд этилишича, июль ойи учун 829 753 нафар истеъмолчига 70,7 млрд сўм кешбэк тўланди.
Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида – январь-июнь ойлари учун яна 3,3 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.
Йил бошидан буён 1 097 625 нафар фуқарога 330,8 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди.















