Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сколково» мактаби ҳаммуассиси, миллиардер Варданян Россия фуқаролигидан воз кечади
Рубен Варданян Россия фуқаролигидан воз кечиб, Арманистон фуқароси сифатида Тоғли Қорабоғга кўчиб ўтишга қарор қилди.
Москва бошқарув мактаби - «Сколково» ҳаммуассиси, миллиардер, тадбиркор Рубен Варданян Россия фуқаролигидан воз кечиб, Арманистон фуқароси сифатида Тоғли Қорабоғга кўчиб ўтишга қарор қилди. Тадбиркор ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида 1 сентябр, пайшанба куни YouTube’да эълон қилинган видеода гапириб берди.
Рубен Варданяннинг сўзларига кўра, бу қарор унинг учун «жуда оғир» бўлган. Шу билан бирга, инвестор қандай таваккалчиликларни «ўз зиммасига олаётгани»дан хабардор эканини айтди.
Варданян Россиядан миннатдор эканини, чунки у бу мамлакатда ўзини тадбиркор сифатида кўрсатганини айтди. Тадбиркор шунингдек, сўнгги пайтларда Тоғли Қорабоғнинг кўплаб аҳолиси руҳсизлик кайфиятида эканини, «улар ҳеч кимга керак эмас» деб ўйлашаётганини таъкидлади. «Менимча, буни қабул қилиб бўлмайди», деди у маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатишга чақириб.
Рубен Варданян Россия Федерациясидаги активларини шериклари ва оилавий фонд бошқарувига ўтказишга ваъда берди.
2021 йилда Forbes журнали бизнесменнинг бойлигини 1 миллиард долларга баҳолади, инвестор Россиянинг 200 та энг бой одамлари рўйхатида 116-ўринни эгаллади.
1991 йилда у америкалик Питер Дерби билан биргаликда «Тройка Диалог» инвестиция компаниясини ташкил қилган. 2019 йил сентябрь ойида Анатолий Чубайс тузилмалари «Романов Двор» бизнес марказидаги улушини Варданян компаниясига сотди.
2019 йилда Халқаро уюшган жиноятчилик ва коррупцияни тергов қилиш лойиҳаси (OCCRP) журналистлари «Тройка Диалог» иштирокида яратилган «Тройка-прачечная» пул ювиш схемаси ҳақида гапириб берди. У порахўр амалдорлар ва уюшган жиноятчиликка алоқадор шахсларга солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва мол-мулкни чет элда яшириш имконини тақдим этди, дея ишонч билдирган суриштирувчилар.
Мавзуга оид
18:47 / 17.02.2026
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
19:15 / 13.03.2025
Қорабоғ собиқ бош вазири Варданян очликни тўхтатди. У 23 кун давом этди
18:56 / 17.01.2025