Ўзбекистон | 11:55 / 02.09.2022
9019
1 дақиқада ўқилади

Тиббиёт ташкилотларининг илмий унвонга эга ходимларига устама берилади

Ўзбекистонда илмий унвонга эга тиббиёт ходимларига қўшимча устама жорий этилди.

Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги президент фармонига кўра, 1 сентябрдан даволаш-профилактика муассасалари ходимларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маоши 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маоши 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

Бундан ташқари, барча тиббиёт ходимлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.

Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорлар ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Бунда, шифокор бошқа ҳудудда камида 2 йил ишлаган ҳамда камида иккинчи даражали малака тоифасига эга бўлган бўлиши лозим.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид