Ўзбекистон | 07:27 / 03.09.2022
3135
1 дақиқада ўқилади

Августда истеъмол бозоридаги нархлар ўртача 0,5 фоизга ошди 

2022 йил август ойида истеъмол бозоридаги нархлар ўртача даражаси 0,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.

Фото: Kun.uz

2022 йил январ-августида истеъмол бозорида нархлар ўсиш суръати 7,0 фоизга етди, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,8 фоизни ташкил этди.

Йиллик нисбатда (2021 йил август ойига нисбатан) истеъмол секторида нархлар ўсиш суръати 12,3 фоизни ташкил этди.

2022 йил август ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида улар нархлари ўртача 0,7 фоизга ошди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархлари ой давомида ҳар бири 0,4 фоизга ошди.

Жорий йил дастлабки саккиз ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошиши 8,5 фоизга етиб, сўнгги уч йиллик ушбу даврида қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлди. 

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 2022 йил январь-августи давомида 7,2 фоизга ошди. Хизматлар нархлари ўсиш суръати сезиларли даражада пастроқ бўлиб, 4,0 фоизни ташкил этди.

Мавзуга оид