17 май куни соат 19:00 атрофида Тошкентда об-ҳаво кескин ўзгарди. Тўсатдан мусаффо осмон қоронғилашди, кучли шамол чанг-тўзонларни олиб келди. Кўчалардаги чанг, барг ва чиқиндилар ҳавога кўтарилди. Баъзи жойларда томлар учди, дарахтлар қулаб тушди. Аэропорт вақтинча самолётларни қабул қила ва жўната олмади.
Энергетика вазирлигига кўра, Тошкент шаҳрида 8,5 минг, Тошкент вилоятида 10,3 минг абонент вақтинча электр энергиясидан узилиб қолди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли шамол муносабати билан хавфсизлик чораларини эслатди:
- эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш тавсия этилади;
- бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
Автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик зарур.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини фавқулодда ҳолатларда қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишга чақирди: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Ҳокимлик кўтарилган чанг сабабли аҳолига, айниқса аллергияси ёки чангга сезувчанлиги юқори одамларга кўчада юришни чеклашни тавсия қилди.
Пойтахт экология бошқармасига кўра, синиш хавфи юқори бўлган дарахтлар ёки синган дарахтларни кўрган фуқаролар, бу ҳақда Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, 1157 ва 1207 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.
Энергетика вазирлиги қаттиқ шамол ва жазирама иссиқда аҳоли учун электр хавфсизлиги бўйича амалий тавсияларни

















