Ўзбекистон | 14:46 / 06.09.2022
9245
1 дақиқада ўқилади

Молия вазири: Биринчи ярим йилликда давлат бюджети дефицити 14,4 трлн сўмни ташкил қилди

Тақчиллик давлат ғазначилик облигацияларини ички бозорда жойлаштириш, халқаро молия институтлари имтиёзли кредитлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг йил бошидаги қолдиқ маблағлари ҳисобидан қопланган.

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат бюджети тақчиллиги 14,4 трлн сўмни ёки ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Молия вазири Темур Ишметов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги маърузасида маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур тақчиллик давлат ғазначилик облигацияларини ички бозорда жойлаштириш, халқаро молия институтлари имтиёзли кредитлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг йил бошидаги қолдиқ маблағлари ҳисобидан қопланган.

Аввалроқ, Бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров бюджет тақчиллиги белгиланган 3 фоизли лимитдан ошишини прогноз қилганди.

“Биз 3 фоиз тақчилликка сиғмаяпмиз. Дефицит камида ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз бўлади”, деганди у.

Мавзуга оид