Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ Озарбойжон—Арманистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди
Ўзбекистон Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилувчи мамлакат сифатида Озарбойжон-Арманистон чегарасида тинчликка эришилгани ва кескинлик бартараф этилганини олқишлади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, барча масалалар ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ягона тўғри йўли бу - халқаро ҳуқуқ асосида ва илгари эришилган келишувлар доирасида тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар йўлидир.
“Биз тинчлик шартларига қатъий риоя қилиниши, ҳар қандай шароитда ҳам вазминлик намоён бўлишига умид қиламиз ҳамда томонларни мавжуд аҳволни барқарорлаштириш, вазиятдан чиқиш учун сиёсий ва дипломатик музокаралар олиб боришга даъват этамиз”, дейилади баёнотда.
13 сентябр, сешанбага ўтар кечаси Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбойжон Қуролли кучлари бир қатор чегарадаги арман аҳоли пунктлари йўналишини жадал ўққа тута бошлагани ҳақида хабар берди. Ўз навбатида, Озарбойжон ҳукумати Ереванни чегаранинг Дашкесан, Калбажар ва Лочин йўналишларидаги «кенг кўламли диверсия»да айблади.
Арманистон Хавфсизлик кенгаши «Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш учун» Россияга, шунингдек, Озарбойжон билан чегарадаги вазият туфайли Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ва БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилишга қарор қилди.
Ереван ва Боку ўртасидаги можаро 2020 йилнинг кузида авж олди. 27 сентябрдан 9 ноябргача Арманистон ва Озарбойжон ўртасида асосан арманлар истиқомат қиладиган Тоғли Қорабоғ учун уруш бўлган. Натижада Озарбойжон минтақанинг салмоқли қисмини ўз назоратига қайтарди. Россия воситачилигида Ереван ва Боку сулҳ бўйича келишув имзолади ва Россия тинчликпарвар кучлари чегара чизиғига олиб келинди. Бироқ минтақада кескинлик давом этмоқда.
Тоғли Қорабоғ СССР парчаланганидан кейин бир томонлама равишда Озарбойжондан мустақиллигини эълон қилди. Ҳеч бир давлат Тоғли Қорабоғ республикасининг мустақиллигини тан олмади. Можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган музокаралар жараёни ЕХҲТнинг Минск гуруҳи шафелигида, Россия, Франция ва АҚШ ҳамраислигида олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
16:54 / 09.06.2026
«50 фоиздан кам». Россия телеканаллари Пашиняннинг ғалабасини «тан олмади»
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
09:00 / 08.06.2026