Фан-техника | 11:05 / 15.09.2022
55759
5 дақиқада ўқилади

8 000 000 мижоз - Beeline Uzbekistan 16 ёшда

Фото: Beeline

12 сентябр куни Beeline Uzbekistan навбатдаги туғилган кунини нишонлади. Шу кунгача у рақамли салоҳиятини ва телекоммуникация соҳаси етакчиси сифатидаги обрўсини янада мустаҳкамлади. Beeline ўзининг 16 йиллиги арафасида Тошкент ва Самарқанд ўртасида қатновчи «Афросиёб» поездлари йўналиши бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернетни ишга туширди. Афросиёб поездлари йўналиши бўйлаб алоқани янада яхшилаш ишлари давом этмоқда. Йил бошидан буён компаниянинг база станциялари сони 1500 дан ортди, фаол абонентлари эса 1 миллион кишига ошди. Шундай қилиб, ҳозирда Beeline Uzbekistan хизматларидан мамлакатимизнинг 8 миллиондан ортиқ аҳолиси фойдаланишмоқда.

Beeline Uzbekistan’нинг мижозлар орасида машҳурлигининг асоси инновацион рақамли маҳсулотлар бўлиб, ишга тушириш вақтида уларнинг аксарияти мамлакатда ноёб бўлган. Шундай қилиб, абонентлар Beeline Uzbekistan, Beepul, Beeline TV, Beeline Music мобил иловаларини юқори баҳоладилар. Абонентлар базасини сегментациялашга жиддий эътибор қаратган ҳолда, оператор турли мақсадли аудитория эҳтиёжларига энг тўлиқ жавоб берувчи Konstruktor тарифларини яратди. Натижада Beeline Uzbekistan абонент базаси яхши ўсишни кўрсатди.

Барча оператор хизматларининг юқори сифати ривожланган инфратузилма билан кафолатланади. Компания томонидан Ўзбекистонда ишга туширилган база станцияларининг умумий сони 14 мингдан ошди. Асосий мақсад барча мижозларни юқори тезликдаги мобил интернет ва унинг асосида рақамли хизматлар билан таъминлашдан иборат. Ҳозирда Beeline алоқаси мамлакат аҳолисининг 92 фоиздан ортиғи истиқомат қилувчи ҳудудни қамраб олган. 70 фоиз 4G Интернетдан фойдаланиш имкониятига эга, 2022 йилнинг бошидан бу кўрсаткич 8 фоизга ошган. Замонавий рақамли хизматлар энг чекка ҳудудларда пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини оширишга ғамхўрлик қилган ҳолда, оператор хорижлик меҳмонлар учун машҳур ҳудудларда қўшимча база станцияларини ишга туширади. 2022 йилнинг ёзида Тошкент ва Самарқанд ўртасида қатновчи «Афросиёб» поездлари йўналишида мобил интернет тезлиги оширилди. Самарқандда асосий туристик инфратузилма объектлари, хусусан, янги очилган “Буюк ипак йўли” халқаро маркази яқинида алоқа сифати яхшиланди.

Компания Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасини ҳам қўллаб-қувватлади. Beeline IТ-мутахассисларининг янги авлодини тайёрлаш, телекоммуникация соҳаси ва ахборот технологиялари билан боғлиқ касблар нуфузини оширишга қаратилган йирик тадбирларнинг ҳамкори ёки ташаббускори ҳисобланади. Биргина жорий йилнинг ўзида компания AntiHack Challenge, Tumaris.Tech, ASTRUMHACK 2022 2022 хакатон каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.

Компаниянинг ривожланиши, унинг Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштиришдаги иштироки меҳнат бозорига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 16 йил давомида Beeline Uzbekistan ўн минглаб иш ўринлари, жумладан, дилерлик тармоғи ва ҳамкор компанияларда ташкил этилишига бевосита ёки билвосита ҳисса қўшди. Йилдан йилга операторнинг кадрлар сиёсати экспертлар ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланмоқда. Шундай қилиб, ўтган йили Beeline Uzbekistan ўзининг мамлакатдаги энг яхши иш берувчилардан бири мақомини тасдиқлади ва EMBRAS 2021 мукофотининг бирданига иккита – “Истеъдодларни ривожлантириш” ва “Очиқ мулоқот” йўналишлари бўйича лауреати бўлди.

“Beeline мамлакатимизда ўн олти йилдан бери фаолият юритмоқда, аммо ҳозир бизнинг ривожланишимиз ўсиш суръатлари жуда қизғин ривожланмоқда. Биз янги база станциялари, янги абонентлар сони ва Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳажми бўйича ўз рекордимизни янгиладик. Айни дамда биз мамлакат ҳукумати билан максимал даражада ўзаро ҳамжиҳатликка эришдик ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда фаол иштирок этмоқдамиз. Шундай экан, ҳозир тарихни эслаш вақти эмас, балки олдинга қараш ва янги ғалабаларни режалаштириш вақти келди!” – дейди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 8 мамлакатда 220 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan

Beeline компанияси матбуот хизмати 

Мавзуга оид