Спорт | 18:22 / 17.09.2022
20815
2 дақиқада ўқилади

Мбаппе дунёнинг энг кўп ҳақ тўланувчи футболчисига айланди

Килиан Мбаппе бу йилги мавсумда 125 млн долларга ишлайди.

Фото: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди. Йиллик рейтинг Sportico порталида эълон қилинди.

Қайд этилишича, 23 ёшли француз ПСЖ билан май ойида имзолаган шартномаси туфайли ўтган йилги етакчи Лионел Мессини ортда қолдирди. 

Мбаппе бу йилги мавсумда 125 млн долларга ишлайди. Бундан 105 млн долларини маоши, 20 млн долларини эса турли ҳомийлик шартномалари ташкил этади. 

Иккинчи ўринга 113 млн доллар (53 млн + 60 млн) билан «Манчестер Юнайтед»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду жойлашди.

Месси учинчи ўринга тушиб кетди. Аргентиналик 35 ёшли футболчи 110 млн долларга ишлайди (62 млн + 48 млн).

Юқори ўнталикдан шунингдек, бразилиялик Неймар (ПСЖ, 91 млн — 56 млн + 35 млн), мисрлик Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул», 39,5 млн — 24,5 млн + 15 млн), белгиялик Эден Азар («Реал», 31,3 млн — 28,6 млн + 2,5 млн), испаниялик Андрес Иниеста («Виссел Кобе», 30 млн — 23 млн + 7 млн), англиялик Раҳим Стерлинг («Челси», 29,4 млн — 21,4 млн + 8 млн), белгиялик Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити», 29 млн — 25,5 млн + 3,5 млн) ва франциялик Антуан Гризманн («Атлетико», 27,5 млн — 22 млн + 5,5 млн) жой олди.

Мавзуга оид