Урушнинг навбатдаги кунидаги асосий воқеа Украина қуролли кучлари томонидан Купянскнинг шарқий қисми ҳам озод этилгани бўлди. Бу амалиёт муваффақияти мустаҳкамланиши украин армиясига юришни Луҳанск области чегарасига қадар давом эттириш имконини беради. Харкив областида олдинроқ озод этилган ҳудудларда Россия истилоси оқибатларини тергов қилиш жараёни давом этмоқда. Фронтнинг бошқа участкаларида эса томонлар ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Қуйида 17 сентябр, урушнинг 206-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Украиналик ҳарбийлар 47 ёшли Олександр Шаповалнинг дафн маросимида — Украина халқ артисти, Миллий опера балети солисти бўлган Шаповал кўнгилли сифатида фронтга кетганди ва Донбасснинг Майорский районидаги жангларда ҳалок бўлди.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Куннинг асосий суратлари. Украина ҳарбийлари томонидан озод этилган Купянскдан илк суратлар

Сўнгги ҳафталарда Харкив области марказидан 100 километрдан ортиқ масофада жойлашган Купянск шаҳри учун жанглар олиб борилди. 17 сентябр куни Украина қуролли кучлари ниҳоят Купянскни икки қисмга ажратиб турадиган Оскол дарёси кечиб ўтилгани ва шарқий қирғоқда ҳам мустаҳкам ўрнашилгани ҳақида хабар берди — Украина қўшинларининг Харкив областидаги қарши ҳужумидан кейин чекинган россиялик ҳарбийлар шу ерда плацдарм ўрнатишганди. Эндиликда агар украин армияси таъминотни йўлга қўйиб, янги қарши ҳужум бошласа, Луҳанск области чегараларигача етиб борилиши мумкин.

Купянск учун интенсив жанглар Балаклия озод этилган куниёқ бошланганди. Шаҳарни тўлиқ эгаллашга Оскол дарёси табиий тўсиқ вазифасини ўтагани халал бераётганди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Купянск учун жанглар вақтида шаҳардаги кўплаб кўприклар портлатилган ва жиддий шикастланган. Аммо бу Украина армияси барибир россияликлар мудофаасини ёриб ўтишига тўсқинлик қилолмади.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press