Харкив областининг озод этилган қисмларида ярим ой давом этган истило вақтидаги ҳарбий жиноятлар излари аниқланиши давом этмоқда. Козача Лопан посёлкасидаги ертўлаларда, Украина ҳукумати маълумотига кўра, сўроқлар учун камера ва қамоқхона ташкил этилган. Малая Камишеваха қишлоғида россиялик ҳарбийлар Авлиё Троицкий ибодатхонасидан дала ҳоспитали сифатида фойдаланишган. Изюмда шаҳар россияликлар томонидан ишғол этилган вақтда ҳалок бўлганларнинг жасадларини эксгумация қилиш жараёни давом этмоқда. Харкив области прокурори Олександр Фильчаков 16 сентябр куни «Настоящее время» эфирида айтишича, уруш қурбонлари кўмилган ҳудуддан тинч аҳоли вакиллари бўлган 445 киши қабри ва Украина ҳарбий хизматчиларининг битта умумий қабри аниқланган.

Қуйида 18 сентябр, урушнинг 207-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Козача Лопанда ертўлалардаги турма

Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати ходимлари қум тўлдирилган қоплар билан ўралган вокзал ертўласига кирмоқда. Украина расмийларига кўра, Харкив областининг озод этилган Козача Лопан посёлкасидаги бу ертўладан Россия истилоси вақтида сўроқлар ўтказиш жойи сифатида фойдаланилган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Темирйўл вокзали ертўласидаги хона. Украин расмийларига кўра, бу жойда россиялик ҳарбийлар маҳаллий аҳоли вакилларини сўроқ қилган.
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA
Дарвозасига Z ҳарфи битилган иморат. Украин расмийларига кўра, бу бинода Россия ҳарбийлари Козача Лопан аҳолиси вакиллари қийноққа солинган қамоқхона ташкил этишган.
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина расмийлари Россия истилоси вақтида қийноқ камераси сифатида фойдаланилганини айтган ертўладаги кўрпа-тўшаклар.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA