“Ҳозир Тошкент вилояти муаммоларини гаплашарканмиз, бу вилоятнинг оғир туманларига қатор имтиёзлар берамиз. Пискент, Бўка каби туманларда сотилмай турган давлат объектлари нархини икки баробар камайтирамиз. Маҳаллалар ичига кириб бориб, муаммоларини ҳал қилинглар. Суви бўлсин, йўли бўлсин, боласи лой кечиб мактабга бормасин. Барчангизнинг салоҳиятингиз халқимизни рози қилишга қаратилсин” – деди президент вилоят фаолларига қарата.

Пискентда канализация қурилиши учун 20 млн доллар маблағни ажратиш, барча жараённи бошлаш учун ҳозирдан ишга киришинглар. 4 қават, 9 қават уй қурсак, аммо шароити, канализацияси бўлмаса, халқимиз биздан норози, сиёсатимизга хиёнат бўлади” – деди президент вилоят фаолларига қарата.