Ўзбекистон | 10:03 / 23.09.2022
2695
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан БААга металлургия маҳсулотларини етказиб бериш бошланади

Ўзбекистон ва БАА ТИВ раҳбарлари Нью-Йоркда музокаралар ўтказди.

Фото: Dunyo

БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Владимир Норов ва Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар кун тартибидан икки томонлама ҳамкорлик долзарб масалалари жой олди. Олий даражада эришилган келишувлар ижроси жараёни кўриб чиқилди.

Халқаро институтлар доирасида ҳамда «Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё» форматида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга эътибор қаратилди. Владимир Норов Бирлашган Араб Амирликларини 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти мулоқот бўйича шериги мақомини олгани билан табриклади.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ҳаво орқали юк ташишни йўлга қўйиш, ўзаро имтиёзлар бериш масалалари муҳокама қилинди. Мамлакатдан БАА бозорига қишлоқ хўжалиги, металлургия, тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беришни ташкил этиш, транспорт ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид