13:00 / 23.09.2022
3486

Payme "GameDev Goethe 2022" ўйинлар ривожлантириш инкубатори 3-мавсумида молиявий саводхонлик бўйича мобил ўйинлар ривожланишини молиялаштирди

Фото: Payme

2022 йил 20 август куни Ўзбекистондаги Гёте институтида GameDev Goethe 2022 ўйинларини ривожлантириш инкубатори 3-мавсумининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, унинг доирасида Ўзбекистонда биринчи йирик ўйин тадбири - дастурдаги уч ойлик иштирок давомида жамоалар томонидан яратилган ўйинларнинг Open-Air кўргазмаси ташкил этилди.

GameDev Goethe - бу Ўзбекистондаги биринчи ўйинларни ишлаб чиқиш инкубатори бўлиб, унинг мақсади ўйинга қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳамфикрларни топиш ва ўз ўйинларини яратишдир. Уларга бу борада ўйинларни ишлаб чиқиш борасида кўп йиллик тажрибага эга маҳоратли мутахассислар ёрдам беради.

Лойиҳа Ўзбекистондаги Гёте институти томонидан 2020 йилда IT Park кўмагида яратилган. 2020 йил баҳорида бўлиб ўтган инкубаторнинг биринчи тўпламига бўлган қизиқиш кутилган натижалардан ошиб кетди — ташкилотчилар иштирок этиш учун 550 дан ортиқ аризаларни қабул қилишди. 2021 йилда аризалар сони 700 тани ташкил этди. Жорий йил эса GameDev Goethe инкубаторининг 3-мавсумида иштирок этиш учун 800 дан ортиқ ариза топширилди.

Бу йил GameDev Goethe’да ишлаб чиқилаётган ўйинларнинг мавзуси молиявий саводхонлик эди. Тадбирга Ўзбекистондаги етакчи тўлов иловаларидан бири бўлган Payme ҳомийлик қилди.

Бутун дунёда одамлар шахсий молияни бошқариш ўқиш ёки математика каби алоҳида маҳорат эканлигини тушуниб етмоқда. Молиявий саводхонлик элементлари мактаб ўқув дастурига киритилган, малака ошириш курслари ишлаб чиқилмоқда, китоблар ёзилмоқда. Қизиқарли ўйинни ўқув материаллари билан уйғунлаштиришни таклиф қилган Payme шахсий молия бошқарувини янги соғлом одатга айлантириш мақсадини олди.

Ўйин орқали, "Ўйинга асосланган таълим" концепцияси орқали компания бу кўникмалари болалар учун нормага айлантиришга умид қилмоқда, шунда улар балоғат ёшида ўзларининг кундалик вазифаларини яхшироқ ҳал қилишлари мумкин: улар топганидан қўпроқ пул сарфламанг, ўзларини ва оилаларини таъминласин. Уларга ўзларига керак бўлган ҳамма нарса билан ўз молиявий келажакларини режалаштиришга замин яратади.

300 дан ортиқ ташриф буюрувчилар, шу жумладан 100 га яқин мутахассис ташриф буюрувчилар GameDev Goethe 2022 инкубаторининг 3-мавсуми финалига чиққан 20 нафар резидентларнинг янги маҳсулотлари ва ишланмалари билан танишиб чиқдилар.

Ўйинлар намойиши давомида меҳмонлар ва мобил ва компьютер ўйинлари ихлосмандлари 30 та ўйин ўйнаш ва 5 та энг яхши молиявий саводхонлик бўйича ўйинлар ва 3 та энг яхши Freestyle жанридаги ўйин учун овоз бериш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек, ишлаб чиқувчилар билан яқиндан танишиш ва улар билан мулоқот қилиш, ўйин маҳсулотини яратишда юзага келган қийинчиликлар ва имкониятлар ҳақида суҳбатлашиш фурсатига эга бўлдилар.

Лойиҳанинг асосий совринларини олган барча 3 мавсум ғолибларини табриклашдан мамнунмиз, улар ҳар бири 10 миллион сўмдан бешта грант ва учта XBox Series S ўйин консоллари соҳибларига айланишди, қуйида ғолиб жамоалар рўйхати ва иштирокчилар номларини эълон қиламиз.

Бош ҳомий - Payme томонидан тақдим этилган 10 млн сўмдан грантлар ғолиб-жамоалари:

“Banda Games” жамоаси

Максим Душкин

Анастасия Запопадько

Шуҳрат Дадабоев 

“AvacadOs” жамоаси

Умаров Шоҳрух

“FAZLIDDIN GAMES” жамоаси

Фазлиддин Комилов

Муҳаммадали Нигматов

“AliaVita”  жамоаси

Эмлян Юлдашев

Рустам Пўлатов

Сияр Абляметов

“Alpha Pokemons” жамоаси

Алмазбек Давранбеков

Эмир-Абдул Сайфутдинов

Севара Мансурова

Freestyle жанри учун учта XBox Series S ўйин консолларини ютган жамоалар:

“FAZLIDDIN GAMES” жамоаси

Фазлиддин Комилов

Муҳаммадали Нигматов

“GBMGames” жамоаси

Азиз Юсифзаде

Нодирбек Файзиматов

“Plan B” жамоаси

Баҳодир Худоёров

Реклама

Top