Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти шаҳарларига электропоезд қатнови йўлга қўйилади
Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
Давлат раҳбари бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди.
Мутасаддиларга саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш, Ангренда каолин хомашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш, Бекобод туманида чегараолди савдо зонасини ишга тушириш, вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Айтилган муаммо ва таклифлардан келиб чиқиб, давлат раҳбари 840 та маҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғча ва поликлиника таъмирлаш бўйича икки ҳафтада дастур қабул қилиб, бу борадаги ишларни жадал бошлаш вазифасини қўйди.
Жумладан, ташаббусли бюджет доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар учун 150 миллиард сўм ажратиш, Осиё тараққиёт банкининг Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув лойиҳаси 185 миллион долларлик 3-босқичини бошлаш, ички йўлларни таъмирлашга давлат бюджетидан 155 миллиард сўм, қўшимча маҳаллий бюджетдан 70 миллиард сўм ажратиш топширилди.
Президент Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш вақти келганини таъкидлаб, транспорт вазирига тегишли қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди.
Мавзуга оид
16:14 / 04.06.2026
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
18:26 / 03.06.2026
Йил охиригача Бухоро-Урганч-Хива йўналишида замонавий электропоездлар қатнови йўлга қўйилади – транспорт вазири
20:20 / 01.05.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
18:50 / 30.04.2026