Ўзбекистон | 13:39 / 24.09.2022
4145
2 дақиқада ўқилади

Германия Ўзбекистонга электропоездлар сотиб олиши учун пул беради

Ўзбекистон темирйўл ташувчиси Хитой ва Полша ишлаб чиқарувчиларини электропоездлари ва йўловчи вагонларни етказиб бериш бўйича тендерга таклиф қилди.

Фото: railway.uz

«Ўзбекистон темир йўллари» Берлинда бўлиб ўтган InnoTrans 2022 транспорт технологиялари халқаро кўргазмасида иштирок этди

Ўзбекистон транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари», Германиянинг KFV тараққиёт банки ҳамда Deutsche Bahn AG компаниялари иштирокида тўрт томонлама меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат электропоездлар ҳамда йўловчи вагонлар сотиб олишда Германиянинг KFV тараққиёт банки имтиёзли кредит линиясидан фойдаланишни назарда тутади.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон вакиллари дунёнинг етакчи компаниялари, жумладан, Полшанинг поездлар, вагон ва трамвайлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Pesa концерни ҳамда темирйўл транспортини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон бозори қарийб ярмини эгаллаб келаётган Хитойнинг CRRC Corporation Limited корпорацияси вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида «Ўзбекистон темир йўллари» вакили Германиянинг KFV тараққиёт банкидан олинадиган имтиёзли кредит линиясидан фойдаланишда ўтказиладиган тендерда ҳар икки йирик ишлаб чиқариш компанияларини иштирок этишга таклиф қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид