20 аср бошларидан ўзбекларни пахта теришга оммавий сафарбар қилиш авж олган. Эркаклар, аёллар, қариялар, болалар – ҳамма пахта даласига ҳайдалган. Kun.uz «Кинофотофоно» ҳужжатлар архиви билан ҳамкорликда ўзбек халқининг пахта даласидаги 1 асрлик ҳаётидан янги суратларни тақдим қилади.

Пахтанинг энг охирги терими. Чоллар очилмаган кўсакни қўллари билан ёриб, ичидан пахта олишмоқда. Навоий. 1927 йил / Фото: ЎзАрхив.

 

“Заря” фермер хўжалигидаги эркаклар пахта термоқда. Яҳудийлар колхози “Заря”. 1929 / Фото: ЎзАрхив.
“Ўртоқ” колхозидан пахтага чиққан ўсмир қиз. Фарғона вилояти.1930/ Фото: Ўзархив.
Қор ёғгандан кейин далага чиққан эркаклар, қор остида қолган чаноқлардан пахта олишмоқда. Туркистон. 1931 / Фото: ЎзАрхив.
Аёллар тўдалашиб, пахта мавсумининг охирида очилмай қолган кўсакларни ажратишяпти. Тошкент. 1931 / Фото: ЎзАрхив.
“Горст” колхозида терилган пахтани қопларга солаётган теримчилар. Оржон. Хоразм. 1936 / Фото: ЎзАрхив.
Куйбишев туманидан кунига 200 килограммгача пахта терувчи Ҳайдарова Шамсихон. Наманган. 1937 /Фото: ЎзАрхив.
Избоскан туманидан Ф. Раҳматова Шакархон Мўминова. Ф. Раҳматова 1 мавсумда 22 минг килограмм, Шакархон Мўминова 1 кунда машинада 1 1 тоннагача пахта терган. Андижон. 1938 / Фото: ЎзАрхив.