“Давлат хизматлари янгиликлари” каналида ёзилишича: фуқаролар Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), “Электр” дастурий таъминоти (онлайн платформа) орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Қайд этилишича, ҳукумат қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Регламентнинг 11-бандида истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун “Электр” дастурий таъминоти (онлайн платформа) орқали давлат хизматидан электрон тарзда мурожаат этганда йиғим ундирилмаслиги белгиланган.












