2022 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 11,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 484 та юк автомобилларини экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 88 тага камайган.

Ўзбекистон 8 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади — 176 та.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қирғизистон — 128 та;
  • Тожикистон — 83 та;
  • Озарбойжон — 60 та.

Янги авто сотиб олиш ёки эскисини сотишни тезлик билан амалга оширмоқчи бўлсангиз Tezelon.uz ёрдам беради!