Ўзбекистон | 08:04 / 27.09.2022
1776
2 дақиқада ўқилади

Қатарда Ўзбекистон маданият кунлари бошланди

Фото: Dunyo

Жорий йил 24 сентябридан 5 октябрига қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтяпти, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Анжуман Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси ташаббуси ва ёрдами ҳамда Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси ва “Катара” маданият жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ҳунармандлари маҳсулотларининг сотув-кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Анжуманда “Катара” маданият жамғармаси бош директори, профессор Ҳолид бин Иброҳим ас-Сулайти, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси Баҳром Аълоев, Ўзбекистон ҳунармандлар уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ва Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саъад ал-Қаддуми сўзга чиқди.

Маданият кунлари ўтказилиши Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг ривожланиши ҳамда республикага келаётган хорижий сайёҳлар сонини ошириш учун муҳим эканига алоҳида эътибор қаратилди.

Кўргазмада республика турли вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ҳунармандчилик йўналишларида фаолият юритаётган усталар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Кўргазма доирасида ўзбек ҳунармандчилиги ва республика туристик салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ташкиллаштирилади, ўзбек ҳунармандлари маҳорат сабоқлари ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид