Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Ўзбекистонда рақамли банк очишни режалаштирмоқда
Амалий ташриф билан Ўзбекистонга келган Жанубий Кореянинг BNK Kyongnam Bank бошқаруви раиси Чой Хонг Ёнг бошчилигидаги делегация аъзоларининг Марказий банк раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
BNK Kyongnam Bank раҳбарияти рақамли банк хизматларига ихтисослашган шуба банк очиш орқали Жанубий Корея банкининг Ўзбекистон молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш режалари билан ўртоқлашди. Марказий банк вакиллари томонидан Ўзбекистон амалдаги қонунчилигига мувофиқ банк очиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
1970 йилда ташкил топган BNK Kyongnam Bank АЖ BNK Financial Group INC. молиявий гуруҳи таркибига киради ва Кореядаги энг йирик молия муассасаларидан бири ҳисобланади. 2021 йил 11 мартда BNK Kyongnam Bank Ўзбекистон Марказий банки аккредитациясига асосан мамлакатда ўз ваколатхонасини очган.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026