Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украиналик ҳуқуқ ҳимоячиси Швециянинг «Нобел»га муқобил мукофотини олади
Ҳуқуқ ҳимоячиси Олександра Матвийчук муқобил Нобел мукофоти деб аталадиган «Тўғри турмуш тарзи учун» Швеция мукофоти лауреати бўлди.
«Фуқаролик эркинликлари маркази» Украина ташкилоти раҳбари ва «Евромайдан SOS» ташаббус гуруҳи координатори Олександра Матвийчук «Украинада барқарор демократик институтларни барпо этгани учун» («Тўғри турмуш тарзи учун») Швеция мукофоти билан тақдирланади. У ҳарбий жиноятлар учун халқаро жавобгарликни жалб қилиш йўлларини моделлаштирган. 29 сентябр, пайшанба куни Стокҳолм шаҳар театрида муқобил Нобел мукофоти деб номланувчи мукофот ғолиблари эълон қилинди.
Матвийчук билан биргаликда мукофот сомалилик ҳуқуқ фаоллари Фартуун Адан ва Иивад Элманга - «терроризм ва гендер зўравонликларига қарши Сомалида тинчлик, демилитаризация ва инсон ҳуқуқларини тарғиб қилгани учун», Венесуэланинг Cecosesola ташкилотига - «фойдага йўналтирилган иқтисодиётга ишончли альтернатив сифатида адолатли ва кооператив иқтисодий моделни яратгани учун» ва Африка энергетикани бошқариш институтига - «иқлим адолати ва Угандадаги қазиб олиш энергетика лойиҳалари томонидан бузилган одамларнинг ҳуқуқларига оид жасоратли фаолияти учун» берилади.
2021 йилда россиялик эколог ва фаол, Россиянинг «Экозащита!» жамоат ташкилоти ҳамраиси Владимир Сливяк Right Livelihood Award мукофоти совриндори бўлди. У «ҳатто авторитар Россияда ҳам оммавий жамоатчилик ташаббуслари давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳаларга самарали қаршилик кўрсатиши» мумкинлигини кўрсатди. Бошқа лойиҳалар қаторида у мамлакатдаги биринчи фаоллардан бири бўлиб, Германиядан Россияга уранни олиб кириш масаласига эътибор қаратди. 2014 йилда Россия ҳукумати «Экозащита!»ни «чет эл агенти» деб тан олди, ташкилот аъзоларидан бири, эколог Александра Королева жиноий таъқиб туфайли Германиядан сиёсий бошпана сўрашга мажбур бўлди.
Бир йил олдин «Тўғри турмуш тарзи учун» мукофоти «Весна» инсон ҳуқуқлари маркази асосчиси, беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алес Беляцкийга топширилган эди. Ташкилот фаоллари Беларус ҳукумати томонидан бир неча бор тазйиқларга учраган - масалан, 2011 йилда Беляцкий солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Европа иттифоқи давлатлари, АҚШ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳукмни сиёсий асосга кўра, Беляцкийни эса сиёсий маҳбус деб атади. Халқаро ҳамжамият босими остида у 2014 йилнинг ёзида эрта озод этилди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026