Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олиш янги тартиби жорий қилинди
Енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олишнинг янги тартиби жорий қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бунда ҳайдовчи, аввало, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.
Ҳайдовчи my.gov.uz орқали ёки ДХМга келган ҳолда енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия варақасини олади. My.gov.uz орқали мурожаат қилинганда 10 фоиз чегирма қўлланилади, яъни 270 минг сўм тўланади.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Ижтимоий солиқ тўлаш ўзини ўзи банд қилганлар учун ихтиёрий саналади.
Мавзуга оид
13:08 / 14.02.2026
Қандай машиналар антиквар деб топилишига изоҳ берилди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
07:52 / 04.02.2026
Энг кам муаммоли автомобиллар – 2026 йил рейтинги
11:01 / 31.01.2026