Полша Ўзбекистонда янги нефт конлари аниқлангани ҳақида эълон қилди
Полшанинг Eurogospodarka иқтисодий журналида «Ўзбекистонда яна бир бой кон топилди» сарлавҳаси остида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Нашрда Ўзбекистон олтин, кумуш ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларда қайд этилиши таъкидланган. Геология-қидирув ва қазиш ишлари билан боғлиқ барча харажатлар давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилишига эътибор қаратилган.
«2019 йилда ушбу мақсадлар учун қарийб 94 миллион доллар ажратилган. Кейинги йилларда бу миқдор доимий равишда ошиб бормоқда. Мамлакатда турли қимматбаҳо фойдали қазилмалар конлари топилган бўлиб, бу Ўзбекистон ҳудудида Менделеев даврий жадвали барча элементлари мавжудлигидан далолат беради», деб ёзади Полша журнали.
Маълум қилинишича, ултралептик нефт ва битум конлари Ўзбекистон Энергетика вазирлиги буюртмасига асосан Sanoat Energetika Guruhi (SEG) ва Kontiki-Exploration компаниялари томонидан 450-700 метр чуқурликда аниқланган. Бугунги кунда улар мамлакатдаги энг йирик конлар ҳисобланади.
«Вазирлик томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, максимал йиллик ишлаб чиқариш даражаси 2025 йилда 1 млн тоннани ташкил этиши кутилмоқда», дейилади мақолада.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
Мавзуга оид
13:46
Украина Воронеж областидаги нефт омборига қилинган ҳужумни тасдиқлади
15:46 / 17.01.2025
Россиядан Хитойга нефт етказиб бериш нархи cанкциялардан кейин уч баравар қимматлашди
16:10 / 14.01.2025
АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари нефт нархи кўтарилишига олиб келди
17:05 / 13.01.2025