Англия: «Арсенал» дербида ғалаба қозонди

Арсенал – Тоттенҳэм – 3:1
Голлар: 1:0 – 20 Парти, 1:1 – 31, пенальти Кейн, 2:1 – 49 Габриэл Жезус, 3:1 – 67 Жака.
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко (Тирни, 73), Жака, Парти (Локонга, 73), Эдегор (Фабиу Виейра, 80), Сака, Габриэл Жезус (Нкетиа, 80), Мартинелли.
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Лангле (Санчес, 71), Ромеро, Перишич (Биссума, 71), Хейбьерг (Скипп, 75), Бентанкур, Сон Хын Мин (Доэрти, 72), Кейн, Ришарлисон (Сессеньон, 71).
Огоҳлантиришлар: Салиба (78), Мартинелли (85).
Четлатиш: Эмерсон (62).

«Тоттенҳэм» биринчи бўлимнинг катта қисмини ўз томонида ўтказди. Бу «Арсенал»нинг устунлик қилиш истаги туфайли ҳам, Антонио Конте иккинчи рақам остида ўйнашни хуш кўриши ва буни яхши уддалаши туфайли ҳам  бўлди. Онда-сонда қилинган ҳужумлардан бирида Ришарлисон яқин масофадан зарба берди, аммо Рамсдейл гол бўлишига йўл қўймади.

Партей жарима майдони ташқарисидан йўллаган ажойиб зарбаси билан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаштирганида меҳмонларнинг режаси барбод бўлгани маълум бўлди. Аммо «Тоттенҳэм» рақиб ҳужумларининг навбатдаги тўлқинига туриб берди ва қарши ҳужум уюштирди, унинг якунида Ришарлисон пеналти ишлади, Кейн уни аниқ ижро этди. Шу тариқа бу форвард АПЛда сафар ўйинларида 100 гол урган биринчи футболчига айланди ва Лондон дербиларида гол уриш бўйича Тьерри Анрининг рекордини (44) янгилади.

Умуман олганда, ўйин анча томошабоп кечди ва «Тоттенҳэм»нинг қарши ҳужумлари ҳам «канонирлар»нинг ҳаракатлари каби завқли чиқди. Иккинчи бўлим бошида Габриэл Жезус жарима майдони ичида Ллорисни ожиз қолдирди - франциялик дарвозабон Саканинг мураккаб зарбасини қайтарганди, бразилиялик ҳужумчи қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Эмерсон кераксиз вазиятда, майдон марказида Мартинеллини тепиб, қизил карточка олгач, меҳмонлар янада қийин аҳволда қолишди. Мартинелли футбол майдонида қасд олди ва Чаканинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Шундан кейин ўйин масаласи амалда ҳал бўлди: «Арсенал» «Тоттенҳэм» билан орадаги фарқни тўрттага оширди ва якшанба куни бўлиб ўтадиган Манчестер дербисида қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар биринчи ўринни сақлаб қоладиган бўлди.