Қайд этилишича, мазкур институт қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида илмий-тадқиқотлар асосида техник жиҳатидан тартибга солиш, меъёрлаш ва стандартлаштириш ишларини олиб боради.
Миллий классификатор ва электрон каталогни юритиш, бино ва иншоотларни ахборот моделлаштириш, яъни BIM-технологияларини жорий этиш каби вазифалар ҳам шулар жумласидан.
Шунингдек, қурилиш соҳасида нархларни шакллантириш ва унинг механизмларини аниқлаш масалалари бўйича мазкур институт ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади.












