Болалар истеъмол қиладиган маҳсулотларни харид қила туриб, нафақат маҳсулот таркиби ва яроқлилик муддатига, балки унинг қадоғига ҳам эътибор беринг. Қулай қадоқдаги маҳсулот, ота-она ҳаётини бироз бўлса-да осонлаштиради ва уларни хотиржам қилади. Қадоқнинг бутунлиги ва герметиклигини текшириб, истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотнинг харид қилинишини олдини олган бўласиз.

Дўкон токчаларида, болалар истеъмоли маҳсулотлари турли хил қадоқларда учрайди. Бир марталик тамадди учун анъанавий шиша банкачалар, тетропак қутичалар, пластик стаканчалар ва бутилкалар, юмшоқ пауч-қадоқлар — ҳар бир қадоқ турининг ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Келинг, қадоқ ишлаб чиқарилган материал, қандай қилиб сиз харид қилаётган маҳсулотнинг хусусиятларига таъсир қилишини аниқлаб олайлик.

1.Шиша

Болалар истеъмоли маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, одатда, шиша банкачаларга — мевали, сабзавотли, гўштли пюреларни, шунингдек, қуюқлиги даражасига кўра паштетларга ўхшаш барча маҳсулотларни қадоқлашади. Шиша қадоқдаги маҳсулотни қайноқ сувда ёки махсус қиздирувчида иситиш қулай. Шиша қадоқнинг афзалликлари — материалнинг экологик тозалиги ва хавфсизлиги. Шиша кимёвий жиҳатдан нейтрал бўлиб, банкача ичидагилар билан реакцияга киришмайди, уни қайта ишлаш осон. Сақлаш шароитларга тавсияларга риоя қилинса (маҳсулот музламаса ва тўғридан-тўғри қуёш нурларига дучор бўлмаса, қопқоқ шикастланиши ёки қайрилишига йўл қўйилмаса), у маҳсулотнинг бутун яроқлилик муддати давомида унинг фойдали хусусиятларини йўқотмасдан сақланишини таъминлайди. Шиша банкачалар уйда, яъни қўлингиз остида қошиқ ва таомни иситиш учун қурилмалар бўлган вақтда, болани овқатлантириш учун қулай. Шишанинг камчиликлари — унинг нозиклигида: дунёда шундай банкачани синдириб қўймаган битта ҳам ота-она топилмаса керак.

Шиша қадоқни қандай текшириш мумкин?

Нотўғри ташиш ёки сақлашда ишончли шиша қадоқда ҳам нуқсонлар пайдо бўлади. Зарба, тебраниш ёки ҳарорат ўзгаришлари натижасида қопқоқ шикастланиши ва банкача герметиклигини йўқотиши мумкин. Сақлаш тавсияларга риоя қилмаслик ёки яроқлилик муддатининг ўтиб кетиши қопқоқнинг бўртиб чиқишига олиб келади. Дарз кетган, синган жойлари бор, қопқоғи шишиб чиққан ёки букилган банкачаларни харид қилманг. Бундан ташқари, албатта, қопқоқни очишдаги овозга эътибор қаратинг — сиз енгил, аммо аниқ қарсак товушни эшитишингиз лозим. Бу ичидагиларни болага бериш мумкинлигининг кафолатидир. Қарсак товушни эшитмадингизми? Бундай таомни болага бериб бўлмайди.

2. Картон