Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 34 та замонавий электропоезд сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди
«Ўзбекистон темир йўллари» 34 та замонавий электропоезд сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди.
Фото: Afrik21
Тендер электропоездларга техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни етказиб бериш, кадрлар тайёрлашни ҳам назарда тутади.
34 та замонавий электропоезд харид қилиниши натижасида 8 та янги йўналишда темирйўл қатновлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Булар: Тошкент – Жиззах – Тошкент, Тошкент – Келес – Тошкент, Навоий – Бухоро – Навоий, Самарқанд – Жиззах – Самарқанд, Самарқанд – Шаҳрисабз – Самарқанд, Самарқанд – Қарши – Самарқанд, Андижон – Хонобод – Андижон, Нукус – Хива – Нукус.
Янги йўналишларда темирйўл қатнови йўлга қўйилиши натижасида бир йилда 5 миллион 925 минг 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.
Тошкент – Ҳожикент – Тошкент, Тошкент – Ангрен – Тошкент, Наманган – Андижон – Наманган, Қўқон – Андижон – Қўқон, Тошкент – Гулистон – Тошкент, Тошкент – Бекобод – Тошкент, Термиз – Сариосиё – Термиз, Қарши – Бухоро – Қарши, Бухоро – Хива – Бухоро, Самарқанд – Бухоро – Самарқанд каби 10 та мавжуд йўналишларда қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Янги йўналишларда поездлар ҳаракати йўлга қўйилиши ва мавжуд йўналишларда қўшимча қатновлар ташкил этилиши орқали бир йилда жами 22 миллион 473 минг 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатишга эришилади.
Мавзуга оид
08:57 / 29.01.2026
15,5 млрд сўмлик тендерда қонунбузилишлар аниқланди
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
13:26 / 17.12.2025
ДХШ қонунчилигида тендер ва тўғридан тўғри музокаралар тартиби ўзгаради
01:01 / 16.11.2025