Рақобат қўмитаси томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази буюртмачилигида 2026 йил 4 август куни 475 тўплам сейсмик датчиклар харид қилиш бўйича бошланғич нархи 5,7 млрд сўм бўлган тендер савдоси “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганиш натижасида Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази, “Drilltechpro” МЧЖ ва “Edulab” МЧЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аломатлари мавжудлиги аниқланди.

Юқоридагиларга мувофиқ, Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази, “Drilltechpro” МЧЖ ва “Edulab” МЧЖларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.