Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли ва бизнес вакиллари нималарнинг нархи ошиши мумкин деб ҳисобламоқда? – МБ инфляцион кутилмалар шарҳини эълон қилди
Сентябрь ойидаги сўров натижаларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,2, тадбиркорларники эса 13,8 фоизни ташкил қилган.
Фото: Kun.uz
Марказий банк сентябрь ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари инфляцион кутилмалари шарҳини эълон қилди.
Аҳолининг келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича инфляцион кутилмалари пасаювчи динамикани сақлаб қолиб, 15,2 фоиз атрофида шаклланган.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиши (42 фоиз);
- валюта курси қадрсизланиши (42 фоиз);
- нархларнинг сунъий оширилиши (31 фоиз).

Бундан ташқари, турар жой ҳамда ижара тўловлари ошишини кўрсатган аҳоли вакиллари улуши ўтган ойга нисбатан юқорилаган (15 фоиздан 18 фоизгача).
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари
Сентябрь ойи якунлари бўйича бизнес вакилларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,3 фоиз бандга ёки 13,8 фоизгача пасайган.
Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- валюта курси ўзгариши (39 фоиз);
- ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматлари нархлари қимматлашиши (35 фоиз);
- иш ҳақи ва нафақалар ошиши (23 фоиз).

Шунингдек, хориждан хомашё етказиб беришда узилишлар бўлиши ҳамда импорт қилишдаги тариф ва нотариф чекловлар мавжудлиги ҳам нархлар қимматлашишига сабаб бўлиши мумкинлиги келтириб ўтилган.
Мавзуга оид
11:46
500 минг сўмлик янги банкнот ҳақидаги хабарлар асоссиз — Марказий банк
10:32 / 16.05.2026
Банкоматда муаммога учраган мижоз сарсон бўлмаслиги керак — Марказий банк
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
11:34 / 30.04.2026