Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исландия Ўзбекистон йирик корхоналарини хусусийлаштиришда иштирок этмоқчи
Инвестициялар вазирлигида Исландия компанияси раҳбарияти билан инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Исландиянинг Loftleiðir компанияси вице-президенти Эрлендюр Сваварссон бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда турли соҳалардаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳаво транспорти соҳасидаги, қайта тикланадиган энергия манбаларини барпо этиш ҳамда юқори технологияларни ривожлантириш лойиҳаларига хорижий сармояларни жалб қилиш масалаларини кўриб чиқди.
Loftleiðir раҳбарияти компания хориждаги саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш бўйича катта тажрибага эга эканини таъкидлади ҳамда Ўзбекистон йирик корхоналарини хусусийлаштиришда иштирок этиш нияти, ушбу соҳаларда тадбиркорларга маслаҳат хизматларини кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026