Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Эстония элчиси Тоомас Тирс (қароргоҳи – Остона шаҳрида) билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Эстония ҳамкорлигини янада ривожлантириш, икки томонлама кун тартибини кенгайтириш долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Учрашув якунлари бўйича жорий йил охиригача вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раунди муддатини ишлаб чиқиш, 2023 йил бошида Эстония ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.










